“Рома” жаҳон чемпионини олиб келяпти

  • 04 Sep 09:11
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ҳозирда эркин агент бўлиб турган Матс Хуммелсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Tecno

Инсайдер Никола Скира маълум қилишича, томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолашади. Маълумотларга кўра, 35 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиб, “бўрилар” футболчиси сифатида таништирилади. Футболчининг йиллик маоши 2,5 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда.

Матс Хуммелснинг охирги клуби Дортмунднинг “Боруссия”си эди. Ўтган мавсумда футболчи “арилар” билан Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Comments

You must be logged in to commet!