“Рома” катта ишга қўл урди
“Рома” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида икки ярим ҳимоячидан бирини олиш учун музокараларни давом эттиришга қарор қилди.
Биринчи номзод сифатида “Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттези белгиланган. Сассуололиклар “Рома” тарбиялаган футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Римликлар бу ўйинчини қайтариш учун “Сассуоло”га яна икки тарбияланувчиси – Эдоардо Бове ва Кристиан Вольпатони беришга тайёр.
Шунингдек, Жозе Моуриньо “Торино” вакли Саша Лукични ҳам кутяпти. Сербиялик футболчини Фраттезига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
“Торино” пойтахт клубидаги икки ўйинчи – Элдор Шомуродов ва Мараш Кумбуллага жиддий қизиқиш билдиряпти.
Фикрлар