«Рома» Морега таклиф тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Рома» клуби «Порту» жамоасида тўп сураётган 19 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Родригу Морани ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла хабар берди.

Маълумотларга кўра, римликлар ҳозирча «Галатасарай» ва «Порту» ўртасидаги музокараларда юзага келган танаффусдан фойдаланиш ниятида. «Рома» Мора учун 45 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда, келишув доирасида қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.

«Порту» раҳбарияти футболчини сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Клуб Морани шартномасида кўрсатилган, тахминан 70 миллион евро миқдоридаги тўловдан анча кам суммага қўйиб юбориши мумкин. Томонлар яқин соатларда музокара ўтказиши режалаштирилган. «Рома» бугуннинг ўзиёқ трансфер бўйича муайян силжишга эришишни умид қилмоқда.

Шу билан бирга, римликлар «Реал» ҳужумчиси Эндрик атрофидаги вазиятни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Италия клуби мадридликларнинг бразилиялик футболчини ижарага бериш-бермаслик ҳақидаги қарорини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!