"Рома" Моуриньо билан 1950 йилдан бери А Сериядаги энг ёмон мавсумни бошлади

Пойтахтнинг "Рома" клуби Италия А сериясида сўнгги 73 йилдаги энг ёмон мавсумни кўрсатди. Португалиялик бош мураббий Жозе Моуриньо шогирдлари учта ўйинда иккита мағлубият аламини тотиб кўришди ва учрашувни бир марта дуранг билан якунлади.

Бу Рим клубининг 1950/1951 йилги мавсумдан бери энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўшанда "бўрилар" миллий чемпионатдаги барча учта бошланғич ўйинда мағлуб бўлган эди.

Учинчи турдан кейин "Рома" Италия чемпионати турнир жадвалида атиги 18-ўринни эгаллаб турибди. Моуриньо шогирдлари навбатдаги ўйинни ўз майдонида “Эмполи”га қарши ўтказади. Ўйин 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
02/09/2023 15:59
Баттар бул Моур Элдорни каргиши урвоти