“Рома” Моуриньо бўйича кутилмаган қарорини айтди

“Рома” раҳбарияти тез орада бош мураббий Жозе Моуриньо билан ҳамкорлик масалаларига ойдинлик киритиб олиши керак.

Португалиялик мутахассиснинг уч йиллик шартномаси келаси ёз ўз ниҳоясига етади. Ҳозирнинг ўзида Моуриньога таклифлар етарли.

Calciomercato нашрининг ёзишича, Рим клуби мутасаддилари ҳам Моуриньога янги шартнома беришга қарор қилди.

Унга кўра, римликлар Моуриньога бир йиллик шартнома беради ва келаси мавсум жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олса, бу битим автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилади.

Аслида Жозе 2021 йили “Рома”га таклиф қилинганида унинг олдига жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Бироқ машҳур мутахассис уч йилдан бери буни уддалай олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!