“Рома” Моуриньо ўрнига бошқа мураббий топди
“Рома” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўрнига Антонио Контени таклиф қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабарн бермоқда.
Португалиялик мураббийнинг римликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Моуриньо уч йилдан бери жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқолмаяпти. Катта эҳтимол билан у ёзда клубни тарк этади.
Шу боис, пойтахт клуби хўжайинлари ҳозирдан бош мураббий масаласини ҳал қилиб қўймоқчи. Улар анчадан бери Антонио Контени олиб келишни орзу қилмоқда. Ҳозир бунинг айни пайтди. Чунки италиялик мураббий ишсиз юрибди.
Конте “Рома”ни қабул қилиб олишга кўнмайдиган бўлса, захира варианти сифатида Алессио Дионизи тилга олинмоқда. Бу мутахассис “Сассуоло” бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар