“Рома” Моуриньо ўрнига зўр мураббий топиб қўйди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп хабар тарқала бошлади.

Португалиялик мутахассис хизматларига ПСЖ раҳбарияти жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, Моуриньо дунёнинг энг бой клубларидан бирида ишлашга қарши эмас.

Рим клуби хўжайинлари эса, португалиялик мутахассис ўрнига жамоани муваффақиятли бошқара оладиган мураббий топиб қўйди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, “Рома” бош мураббийликка Антонио Контени олиб келмоқчи. Италиялик мутахассисм яқинда “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган эди. Конте ҳам айни пайтда ўзига келаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!