
"Рома" оғир кечган баҳсда ғалаба қозонди
А Серия 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда римликлар 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, мезбонлар футболчиси Паволетти ҳисобни очди. 71-дақиқада Ибаньес мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб Пеллегрини жамоасига ғалаба голини тақдим этди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашувда легионеримиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.
Шунингдек, мазкур турда "Эмполи" - "Интер" учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда амалдаги Италия чемпиони меҳмонда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар