"Рома" рақибини тор-мор келтирди. Шомуродов...

Италия А Серияси 2-тури доирасидаги "Салернитана" - "Рома" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда римликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Лоренцо Пеллегрини дубль қайд этган бўлса, Тэмми Абрахам ва Жордан Верету бир маротабадан ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Легионеримиз Элдор Шомуродов 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Мазкур ғалаба натижасида "бўрилар"нинг очколари 6 тага етди ва энди улар онлайн жадвалда 3-ўринда бормоқда.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Рома" меҳмонда рақибини тор-мор келтирди!

  • 90+2'

    Шомуродовга пас бериши мумкин бўлган Майораль зарба берди ва тўп ҳимоячиларга тегди. Элдор эса бир четда қулай позицияда турганди.

  • 90+1'

    Қўшимча дақиқаларнинг дастлабкисини мезбонлар ҳужумда ўтказди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    ЭҲ! Жарима майдони ичидан зарба берган Шомуродов мўлжалда бироз адашди.

  • 85'

    Захирадан баҳсга қўшилган футболчилар "Рома" ўйинига фаоллик қўшишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 83'

    "Рома" сафида Абрахам, Верету ва Винья ўрнига Майораль, Диавара ҳамда Калафиори майдонга тушди.

  • 81'

    Моуриньо шогирдлари ўйинни ўз назорати остида ушлаб турибди.

  • 79'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Пеллегрини чиройли зарба билан дарвозани ишғол этмоқда!

  • 79'

    Абрахам билан комбинация уюштирган Элдор тўпни олдириб қўйди.

  • 78'

    Шомуродов Карлес Перес ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Тўлиқ устунлик "бўрилар" томонда бўлиб турибди.

  • 73'

    Бурчакдан оширилган тўпни Абрахам дарвозага йўллай олмади.

  • 72'

    Пеллегрини йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди.

  • 70'

    Гейнрих Мхитарян ўз ўрнини Стефан Эл-Шааравига бўшатиб берди.

  • 69'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Тэмми Абрахамнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади!

  • 67'

    Беллашув темпи яна пастлади. Балки ўзгаришлар ўйинни ўзгартирар.

  • 64'

    Веретунинг зарбасидан сўнг дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 63'

    Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди. Тўп Патрисиунинг қўлига бориб тушди.

  • 60'

    Переснинг кучли зарбасидан кейин тўп Абрахамнинг юзига тегди.

  • 58'

    "Бўрилар" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 56'

    Мезбонлар таркибида Лассана Кулибали ўз ўрнини Симеон Нванквога бўшатиб берди.

  • 54'

    Бонаццолининг уринишидан сўнг тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 52'

    ГООООООООООООООЛ! "Рома" дарҳол иккинчи тўпни киритди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Верету дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 50'

    Ҳисобни очган римликлар фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.

  • 48'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Пеллегрини муваффақиятли якунлади!

  • 46'

    Карлес Переснинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Танаффус!

  • 42'

    Бўлим сўнгида ҳар икки томон фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

  • 40'

    Карлес Перес огоҳлантирилди.

  • 39'

    Мезбонлар ўз жарима майдонини яхши қўриқламоқда.

  • 36'

    Ўйин римликларнинг назорати остида давом этмоқда.

  • 34'

    Тэммининг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 33'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўп Абрахамгача етиб келмади.

  • 31'

    Жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Карлес Перес тўхтатилди.

  • 29'

    Кулибалининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 28'

    Сўнгги бир неча дақиқада мезбонлар ҳам бироз фаоллашиб қолди.

  • 26'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Тезкор гол ура олмаган римликлар бироз темпни пасайтирди.

  • 23'

    Қанотда Абрахам тўпни марказдаги шерикларига ўтказа олмади. Бурчак зарбаси.

  • 21'

    Мхитаряннинг уриниши манзилга аниқ бормади.

  • 19'

    Манчинининг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Яқин масофадан меҳмонлар вакилининг берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 15'

    Тэмми Абрахамнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    "Салернитана" футболчилари бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

  • 12'

    "Рома" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 10'

    Меҳмонлар қанотлардан жарима майдонига кросслар узатмоқда.

  • 8'

    Моуриньо шогирдларининг босими рақибни шошириб қўймоқда.

  • 5'

    Тўлиқ устунлик римликлар томонда бўлиб турибди.

  • 3'

    Абрахам рақиб жарима майдони ичида қоида бузди ва "Рома"нинг ҳужуми муддатидан олдин якунланди.

  • 2'

    Матиас Виньянинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
30/08/2021 02:43
Endi nasip keyingisini kuramiza roma vs sasuoloni
&
Rescara
30/08/2021 02:30
Админлар рома мухлисларини факаат мактовин топиб ёзиб ётудила хози нима дийишвотти шуниям куйила.
Sattorov Xayriddin
30/08/2021 02:14
Xa roma gooooooood va roma olģa
&
Турсун Ғани
30/08/2021 02:09
Элдорнинг голлари ҳали олдинда. 3 та фронтда ҳам гол уради ҳали насиб бўлса. Рома учун ҳурсанмиз.
&
Турсун Ғани
30/08/2021 02:09
Элдорнинг голлари ҳали олдинда. 3 та фронтда ҳам гол уради ҳали насиб бўлса. Рома учун ҳурсанмиз.
&
Турсун Ғани
30/08/2021 02:09
Элдорнинг голлари ҳали олдинда. 3 та фронтда ҳам гол уради ҳали насиб бўлса. Рома учун ҳурсанмиз.
&
Турсун Ғани
30/08/2021 02:09
Элдорнинг голлари ҳали олдинда. 3 та фронтда ҳам гол уради ҳали насиб бўлса. Рома учун ҳурсанмиз.
&
Турсун Ғани
30/08/2021 02:09
Элдорнинг голлари ҳали олдинда. 3 та фронтда ҳам гол уради ҳали насиб бўлса. Рома учун ҳурсанмиз.
Sattorov Xayriddin
30/08/2021 02:08
Bizni slabida baribir
Sattorov Xayriddin
30/08/2021 02:07
Mavrinyo kut abraxamni biladi uuu chelsida birga buganda kurganda uu zur dep