“Рома” Шомуродов рақобатчисидан воз кечмоқда

“Рома” раҳбарияти 2021 йилнинг ёзида трансфер қилинган Тэмми Абрахам билан хайрлашишга тайёр. Англиялик форвард Италиядаги иккинчи мавсумида кутилган ўйинни намойиш қила олмади.

Манбаларнинг таъкидлашича, римликлар Абрахам бўйича таклифларни кўриб чиқишга рози бўлган ва кутилган маблағ тўланса, ҳужумчининг йўлини тўсишмайди.

Абрахамнинг ўзи ҳам келажаги борасида аниқ режага эга эмас. Футболчи Англия премьер-лигасига қайтиш фикридан тўлиқ воз кечгани йўқ.

Il Messaggero нашрининг таъкидлашича, “Рома” раҳбарияти ўйинчини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Тэмми Абрахамга “Астон Вилла”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ньюкасл” каби жамоалардан қизиқиш бўлаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!