"Рома" учун муҳим ўйин

Бугун Италия чемпионати 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Улар орасида "Рома"нинг ўйини ҳам бор.

Жозе Моуриньо шогирдлари бу гал "Верона"га қарши баҳс юритади. Беллашув Римдаги "Олимпико" стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Мазкур учрашув римликлар учун жуда муҳим ҳисобланади. Мағлубият "Верона"ни "Рома"га яқинлаштиради ва Моуриньо жамоасидан олдиндаги рақиблар сезиларли даражада илгарилаб кетади.

"Рома" айни пайт турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринда бормоқда. "Верона" эса 36 очко жамғарган ҳолда 9-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!