«Рома» «Вест Ҳэм» ҳужумчиси Саммервилл учун 46 миллион евро таклиф қилди
«Рома» клуби «Вест Хэм Юнайтед» жамоасига ярим ҳимоячи-ҳужумчи Крисенсио Саммервиллни сотиб олиш бўйича расмий таклиф йўллади. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида Sky Sport Italia хабар берди.
Манба маълумотига кўра, римликлар футболчи учун 46 миллион евро таклиф қилган. Саммервиллнинг ўзи ҳам Италия клубига ўтишга рози экани айтилмоқда.
Голландиялик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Вест Хэм Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Саммервиллнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, «Вест Хэм Юнайтед» ўтган мавсум якунига кўра Англия премьер-лигасини тарк этган эди.

Фикрлар