“Рома” президенти Жеймс Паллотта жамоанинг спорт директори Жанлука Петракини истеъфога чиқаришни режалиштирмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, америкалик амалдор ва римликлар раҳбарияти ўртасида трансфер сиёсатида турли қарама-қаршиликлар бўлмоқда. Шунинг учун Палотта Петракини “шартнома шартларини бажармаганлиги” сабабли у билан тузилган келишувни муддатидан аввал бекор қилиши мумкин. Бу ҳолатда спорт директори “Рома”дан камроқ товон пули олади.

Маълумот учун, Петракининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 1 млн еврони ташкил этади. “Рома” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)