"Рома" – "Торино": Матнли трансляция

Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Рома" - "Торино" баҳси старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин:

  • 90+5'

    Ҳакам хуштаги янгради ва учрашув якунланди. Ушбу баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

  • 90+4'

    Ҳозиргина майдонга тушган Кумбула огоҳлантирилди

  • 90+3'

    Карлес Перес ўрнига майдонда Кумбула туширилди

  • 90+2'

    Ибанез ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 90+'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Эл-Шаарави ўрнига Матиас Винья туширилди

  • 84'

    Заньоло қулай позицияда тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 79'

    Белотти ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Антонио Санабриа майдонга тушди

  • 78'

    Андреа Белотти жароҳат олган бўлиши мумкин. У майдонда ётиб олди

  • 77'

    "Торино"Да 3та ўзгариш бўлади, Деннис Прат, Алессандро Буонджорно ва Мергим Войвода майдонни тарк этди. Улар ўрнига энди Марко Пьяца, Симоне Дзаза, Даниэль Баселли ҳаракат қилади

  • 75'

    Йосип Беркалонинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 73'

    Ибанез тўп учун курашда рақибининг оёғига зарба бериб юборди.

  • 69'

    "Торино" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 66'

    Заньолонинг зарбаси жамоадошига тегиб йўлини ўзгартирди

  • 63'

    Алессандро Буонджорно қўпол ўйнагани учуни ҳакам баҳсни тўхтатди 

  • 59'

    Пратнинг узатмасидан сўнг Патрисиу тўпга биринчи чиқиб борди ва майдон ташқарисидан чиқарди

  • 57'

    Уилфрид Сингоининг жамоадошига узатган паси анча кучли чиқди

  • 56'

    Йосип Брекалонинг узоқ масофдан йўллаган зарбасини Патрисиу чиройли сейв амаога ошириб, қайтарди

  • 54'

    Давид Зима огоҳлантирилди 

  • 50'

    Заньоло рақиб ҳимоячининг тўғри оёғига тўпни узатиб қўйди

  • 50'

    Деннис Прат қоида бузди

  • 48'

    Андреа Белоттининг узатмаси манзилга етиб бормади

  • 46'

    "Торино" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлади Коффи Жиджи ўрнига Давид Зима туширилди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+6'

    Танаффус!

  • 45+5'

    Қанотдан узатилган тўпга Белотти бош билан зарба йўллади. ТЎп дарвоза тепасидан ўтиб кетди

  • 45+3'

    Саша Лукич оффсайдда қолиб кетди

  • 45+'

    Тўхталишлар кўп бўлганлиги учун биринчи бўлимга ҳакам 6 дақиқа қўшиб берди

  • 43'

    Карлос Переснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи

  • 41'

    ПЕНАЛЬТИ ЙЎҚ! Ҳакам қарорини ўзгартирди. Ушубу вазиятдан пенальти йўқ деб топди

  • 37'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Кутамиз...

  • 37'

    Ҳакам "Торино" дарвозаси томон пенальти белгилади. Туринликлар футболчиси Алессандро Буонджорно қоида бузди. Тўп олида Абрахам

  • 32'

    ГООООООЛ! Михитаряндан тўпни қабул қилиб, олган Абрахам дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди. Дарвозабон бу сафар қутқара олмади

  • 30'

    "Торино" ҳужумчиси АНдреа Белотти ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 27'

    Денис Парт қанотдан чиройли узатма амалга оширди, яна ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди

  • 26'

    Томмазодан навбатдаги зарба. Побега жарима майдони ташқарисидан тўпни қабул қилиб, олиб зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 25'

    Томмазо Побега дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди

  • 22'

    Йосип Брекалонинг бурча зарбасидан узатган пасини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди. Жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 20'

    Қанотдан оширлган пасдан сўнг Прат бош билан зарба йўллади. Дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди

  • 18'

    "Торино" футболчилари бугун жуда қўпол ўйнамоқда. Ҳакамнинг ҳам сабри тугайди, туринликлар

  • 15'

    Моуриньо ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Пеллегрини баҳсни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Карлос Перес туширилди

  • 13'

    Лоренцо Пеллегринига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 12'

    Денис Прат бир футболчидан ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Патрисиу тўпни эгаллаб олди

  • 8'

    Бу сафар Алессандро Буонджорно қоида бузди

  • 5'

    Уилфрид Сингонинг узатмасини "Рома" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 3'

    Лоренцо Пеллегрини узоқ масофдан стандарт вазияни амалга оширди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди

  • 2'

    Саша Лукич рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 1'

    Бош ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди

  • 0'

    Мзкур учрашувни Даниэль Чиффи бошқариб боради

  • 0'

    Жамоалар майдон чиқиб келишди.

  • 0'

    Легионеримиз Элдор Шомуродов бугунги баҳсни захира ўриндиғида бошлайди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. А Серия доирасидаги биз кутган ўйин бошланиш арафасида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!