“Рома”да катта юбилей!

А Сериянинг 38-турида “Рома” футболчилари Туринда “Торино” жамоаси меҳмони бўлади. Бўлажак беллашув пойтахтлик “бўрилар” учун тарихий аҳамият касб этади.

Турин шаҳридаги баҳс “Рома”нинг Италия чемпионатларидаги 3000-ўйини сифатда тарихга муҳрланади.

“Рома” дебют учрашувини 1929 йилнинг 6 октябрь куни Алессандрия шаҳрида ўтказиб, мезбонларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ўшандан бери “Рома” Италия чемпионатининг юқори дивизионида 1267 та ғалаба, 892 та дуранг ва 840 та мағлубият қайд этган.

“Рома” сафида Франческо Тотти 619 та ўйин билан энг кўп учрашув ўтказган рекордчи ҳисобланади. Энг зўр тўпурар номи ҳам 250 гол урган Тоттига тегишлидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!