"Рома"да ўйнамаётган футболчи Ла Лига грандига ўтади

"Рома" ҳимоячиси Леонардо Спинаццола бошқа клубга ўтмоқчи.

"Todofichajes" нашри тарқатган хабарга кўра, "Реал" ва "Атлетико" италиялик футболчини ўз таркибида кўришни истамоқда. Ҳар икки жамоада унинг позицияси муаммоли ҳисобланади. "Қироллик клуби"да Марсело, "матрасчилар"да Лоди у ўйнайдиган нуқтада ҳаракат қилади.

Италия МТЖ вакили 2019 йилда "бўрилар" таркибига келиб қўшилган. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил этади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2024 йилга қадар амал қилади. 

Леонардо Евро-2020 турнирида олган жиддий жароҳати туфайли анчадан бери ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!