“Рома”дан нохуш хабар!

Жозе Моуриньо кейинги пайтда Элдор Шомуродовни ўйнатмаётган бўлса-д, бир неча ёш ўйинчиларни катта футболда ўрин топишига ёрдам бераётгани бор гап. Хусусан,  Феликс Афена-Гьян, Кристиан Вольпато, Никола Залевски, Эбрима Дарбо, Эдоардо Бове, Дмитриос Керамицис сингари 200 йилдан кейин туғилган ёш ўйинчилар айнан португалиялик мураббий ташаббуси билан  асосий таркибга кўшилди.

Моуриньо ёқтирган ёшлардан бири Никола Залевски А Сериянинг 28-турида “Атланта”га қарши баҳсда яхши ҳаракат қилди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида шикастлангани боис Матиан Винага алмаштирилди.

Тиббиёт ходимлари 20 ёшли футболчини қўшимча тиббий кўрикдан ўтказиб, Жозе Моуриньога унинг тўпиғидан жароҳат олгани ҳақидаги нохуш хабарни маълум қилишди.  

Энди Залевски жароҳатини тўлиқ даволаб, сафга қайтиши учун бир неча кун керак бўлади.

1646507038_nikola-zalevski

Абрахам рекорд ўрнатишда давом этмоқда

“Аталанта” дарвозасини ишғол қилиб, римликларга ғалаба келтирган Тэмми Абахам кучли бешлик чемпионатларидаги англиялик футболчилар орасида биринчи бўлиб, 20 та тўп киритди.

Бу гол билан қўшиб ҳисоблаган Абрахам миллий чемпионатда ўн учта, Конференциялар Лигасида олтита ва Италия кубогида битта гол муаллифи бўлган.

Тэмми Абрахам тўпурарлик бўйича “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейнни ортда қолдирди. Тажрибали ҳужумчи ҳисобида барча турнирларда киритилган 18 та гол бор.

Ҳарри Кейн Англия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланади. Абрахам эса “Рома”даги самарали ўйинлари туфайли яна бош жамоага қайтарилди.

picture_20

“Милан” римликлар ўйинчисини олиб қолишга қарор қилди

“Рома”дан “Милан”га ижарага берилган Адессандро Флоренци мавсум якунланиши билан доимий рақишда миланликлар ўйинчисига айланиши мумкин.

Жозе Моуриньога Италия терма жамоаси футболчиси керак эмас. Шу боис, 30 ёшли ҳимоячи “Милан”да ижарада юрибди. Миланликлар унинг ўйинидан қониқмоқда ва ёзда трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни режалаштиряпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Милан” раҳбарияти ёзда ўзиро келишувда белгиланган 4,5 миллион еврони тўлаш оқали Флоренцини ўз футболчисига айлантиришга қарор қилган.

Рим клуби тарбияланувчиси “Милан”да ўнг қанотдан ташқари, ярим ҳимояда ҳам ўйнаётган жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабига маъқул келган. Жорий мавсумда Флоренци жами 24 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

1587375194_florenzi

Моуриньо ёш ўйинчига ишонч билдиради

“Рома”даги дебюти омадли чиққан Кристиан Вольпато мураббийлар ишончини оқлади, деб хабар бермоқда Италиянинг Corriere dello Sport нашри.

Вольпато “Рома”нинг “”Верона”га қарши ўтказилган драмматик учрашувида гол уриб, ўйин қаҳрамонларидан бўлганди. Шундан сўнг унинг агентлари ҳам ярим ҳимоячига яхшиланган шартнома ундириш ҳаракатига тушиб қолди.

Маълумотларга қараганда, Моуриньога 18 ёшли футболчининг ўйини жуда маъқул келган.

Вольпато Австралияда туғилган ва футболнинг дастлабки сир-асрорларини “West Sydney” клубида ўрганган. 2020 йили “Рома” сафига қўшилган ва асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келаётган эди. Асосий таркибда икки марта майдонга тушди ва гол урди.

Ёшлар чемпионатида 19 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ва тўртта ассист ёздириб қўйган.

1645306635_roma

Умаровнинг узри ўтмади, жамоалар уни талашмоқда, лекин...

Можаро Умаровнинг Европадаги фаолиятига чек қўйиши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
07/03/2022 20:09
Абрахамда класс юқори барибир