“Рома”га қаттиқ зарба бўлди
“Рома” етакчиларидан бири Николо Дзаньолонинг Европа лигасидаги дисквалификацияси яна иккита учрашувга узайтирилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport маълум қилди.
Европа лигасининг учинчи турида “Рома” ўз майдонида “Бетис”га қарши баҳсда тўпсиз рақибини ургани учун тўғридан-тўғри қизил карочка олиб, майдондан ҳайдалганди. Ҳужумкор футболчи бу жамоаларнинг Испаниядаги ўйинини ўтказиб юборди.
Бироқ, УЕФА тартиб-интизом қўмитаси италиялик футболчининг дисквалификациясини яна икки ўйинга узайтирди.
Бунинг оқибатида Дзаньоло римликларнинг “Лудогорец” ва ХИК жамоаларига қарши учрашувларини ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
“Рома” раҳбарияти дисквалификация бўйича апелляция беришга қарор қилган.
Фикрлар