Романо: Рамос Европага қайтмоқчи

CHERY AUTO

ПСЖ ва "Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этди.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 39 ёшли футболчи Европага қайтишга қатъий қарор қилган. Испаниялик ҳимоячи келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бормоқчи. У Европага қайтиб, Испания терма жамоаси таркибига киришга ҳаракат қилмоқчи. Аввалроқ Серхионинг "Интер"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг Европадаги сўнгги клуби "Севилья" бўлди. Рамос Испания терма жамоаси сафида 180 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!