Ромарио танлов қилди: Ямал Винисиусдан устун
Ромарио замонавий ёш юлдузлар ҳақида гапирар экан, Ламин Ямални Винисиус Жуниордан устун қўйди.
"Винисиус ва Ламин ўртасида танлаш керак бўлса, мен Ламинни танлардим.
Ямал менга жуда ёқади. У янги авлоднинг энг иқтидорли футболчиларидан бири.
Уни олдида ажойиб карьера турганига ишонаман. Асосан, у кучли клубда ўйнайди ва жамоадошлари ҳам уни ҳурмат қилади. Улар унинг ўйин тақдирини ҳал қила олишини яхши билади.
Унинг техникаси жуда юқори. Шунингдек, у гол уришни ҳам билади", — деди Ромарио.
Фикрлар