Ромеро «Атлетико»га ўтмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенҳэм» ва Аргентина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартириши мумкин. Аргентиналик футболчи Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши ҳақида келишувга яқин турибди.

Инсайдер ва журналист Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, 28 ёшли Ромеро мадридликлар билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. У «Атлетико» билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди, унга кўра футболчи ҳар мавсум учун 6 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, «Атлетико» ҳимоячи учун «Тоттенҳэм»га тахминан 40 миллион евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Кристиан Ромеро Англия чемпионати доирасида «Тоттенҳэм» сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!