Ромеро: "Ва ниҳоят мен, мухлислар ва журналистлар орзиқиб кутган жанг бўлади"
Супер енгил вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Роландо Ромеро(15-1, 13 КО) машҳур боксчи Райан Гарсия(24-1, 20 KO)нинг чақириғига жавоб қайтарди.
“Ҳозирда Райан мен билан жанг қилишга лойиқ эмас деб ўйлайман.Бироқ шундай бўлишига қарамасдан,бизнинг курашимиз анчадан бери давом этмоқда.Олти йил олдин мен уни жанг қилишга чақирган эдим. Ваниҳоят мен, мухлислар ва журналистлар орзиқиб кутган жанг келмоқда.Эшитишимча,у март ёки апрельда қайтишни режалаштиряпти.Мен ҳам бу вақтда баъзи муаммоларим устида ишлаб оламан", – дея Ромеронинг сўзларидан иқтибос келтирди Boxing Social нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Гарсия Оскар Дуартени саккизинчи раундда нокаутга учратган эди.
Фикрлар