Ромеро ван де Веннинг кучли жиҳатларини санаб ўтди
Muhammadqodir Ruzmatov
Кристиан Ромеро «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Микки ван де Венни жуда кучли, барча керакли сифатларга эга марказий ҳимоячи деб баҳолади.
«Атлетико» ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Тоттенхэм»даги собиқ жамоадоши Микки ван де Веннинг ўйин сифатларини эътироф этди.
«У барча зарур сифатларга эга ажойиб футболчи. У тезкор, тўп билан тез ҳаракат қилади ва ҳимояда яхши ўйнайди. Бу жуда яхши марказий ҳимоячи», — деди Ромеро журналист Гастон Эдула билан суҳбатда.
Жорий мавсумда 25 ёшли ван де Вен барча мусобақаларда саккизта учрашувда майдонга тушди, аммо натижали ҳаракатлар амалга оширмади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳлар (0)