Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду 25 йилдан бери бу ишни канда қилмайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бунақаси ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир тарихий кўрсаткичга эришди. У Саудия Про-лигасининг 2-турида «Ар-Риёд»га қарши ўйинда гол уриб, ўз фаолиятида 25-мавсум қаторисига гол урган футболчига айланди. 

Ушбу баҳс «Эр-Рияд» шаҳридаги «Принц Фейсал бин Фадҳ» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувга бош ҳакам сифатида Абдулла Ал-Овайдан тайинланган эди.

Роналду учрашувни захирада бошлади ва 62-дақиқада майдонга туширилди. 84-дақиқада эса у жамоасининг тўртинчи голини урди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, 2026/2027 йилги мавсум ҳам Роналду учун иштирок этаётган мамлакат миллий чемпионатида гол урган 25-мавсумга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2002/2003 йилги мавсумда Португалия чемпионатида «Спортинг» таркибида дебют қилган ва шундан бери бирорта мавсумни голсиз ўтказмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ