Роналдиньо: Коутиньо келажакда
Ads

Бразилиялик футбол афсоналаридан бири Роналдиньо "Барселона"даги ҳамюрти Филиппе Коутиньони келажакда жамоа етакчиси бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Менимнча Коутиньо яқин бир неча йил ичида “Барселона” учун энг муҳим футболчига айланади. У ўз даврининг энг зўр футболчиларидан бири.

Ўз навбатида Месси ҳам ҳали ўзининг сўнгги сўзини айтгани йўқ. Коутиньони унинг ўринбосари деб айта олмайман. Ўйлайманки улар иккаласи биргаликда буюк ишларни амалга оширишади”, - дейди Роналдиньо.