Роналдо ЖЧ-2026 да Криштиану Роналду ўйинини баҳолади
Бразилия терма жамоасининг собиқ юлдуз ҳужумчиси Роналдо журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионатида Португалия форварди Криштиану Роналдунинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Криштиану ҳозирча Саудия Арабистони чемпионатида тўп суришга қодир, аммо жаҳон чемпионати даражаси мутлақо бошқача. Роналдо таъкидлашича, футболга бўлган катта муҳаббатга қарамай, охир-оқибат барчасини футболчининг жисмоний ҳолати ҳал қилади.
«Мен ҳозир футбол ўйнамайман. Ақлим ҳали ҳам майдонда бўлишни истайди, лекин танам буни кўтара олмайди», — деди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борди. Роберто Мартинес шогирдлари ушбу босқичда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 41 ёшли Криштиану мусобақа давомида беш ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди.

Фикрлар