Роналдо ва Роналдиньо эплолмайдиган иш

“Милан”нинг собиқ бош директори Адриано Галлиани Андреа Пирлонинг “Ювентус”га бош мураббий этиб тайинланишига ўз муносабатини билдирди.

- Пирло ўзи ўйнаган пайтдаёқ, мураббийга айланиб бўлганди. Уни бир сўз билан таърифлаш керак бўлса, м мулоҳазали инсон, деган бўлардим. Бу фазилати унга иш жараёнида катта ёрдам беради. “Ювентус”да ўзини кўрсата олишига ишонаман.

“Милан”да тўп сурган кўп ўйинчилар, фаолиятини якунлагандан кейин мураббий сифатида ҳам самарали фаолият юритиб келмоқда.

Лекин жамоанинг собиқ ўйинчиларидан Роналдиньодан ҳеч қачон мураббий чиқмайди. Чунки унга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ эди. Эртаси куни ким рақиб бўлганини ҳам унутиб юборарди. Унга ўйин таҳлили бегона эди. Бразилиялик Роналдо ҳам худди шунақа бўлган, - деди Галлиани.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар