Роналду - дунёнинг энг ҳурматли спортчиси, Месси эса Путиндан машҳурроқ

YouGov компанияси дунёнинг энг ҳурматли инсонлари рейтингини тузиб чиқди. Биринчи поғонадан АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама жой олди. У бу борада “Майкрасофт” асосчиси Билл Гейтсни ортда қолдирди.

Спортчилар орасида эса, “Ювентус” форварди Криштиану Роналду энг ҳурматли дея қайд этилди. Португалиялик футбол юлдузи умумий рейтингда 6-ўринни эгаллади.

Роналдунинг ашаддий рақобатчиси Лионель Месси 11-ўриндан жой олди. “Барселона” сардори 12-ўринда қайд этилган Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни ортда қолдирди.

35 ёшли Роналду фаолияти давомида 5 марта “Олтин тўп”га сазовор бўлган бўлса, 33 ёшли Месси эса бу совринни 6 марта қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)