Роналду, ЕЧЛдаги бешта ғалабангни жаҳон чемпионлигига алишасанми?

  • 07 Sep 23:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Европадаги фаолиятини якунлаб, Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Криштиану Роналдуга қизиқарли савол беришди.

Португалиялик юлдуздан Европа Чемпионлар лигасидаги бешта бош совринини ўзига армон бўлиб турган жаҳон чемпионлигига алиштириши ҳақида сўрашди.

Роналду бу саволга ҳеч иккиланмай “йўқ”, деб жавоб берди.

Криштиану фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед” билан бир бор, кейинчалик “Реал”да тўрт марта “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиққан.

 

Comments

You must be logged in to commet!