Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду «Ал-Наср»да фаолиятини якунламоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Криштиану Роналду «Ал-Наср»да қолиб, профессионал фаолиятини шу жамоада якунлаш ва шартномасини узайтиришни кўзламоқда.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Al Nassr Zone хабар бермоқда.

Юлдуз футболчи фаолиятини Саудия клубида якунлаш ниятида. 365Scores Arabic маълумотига кўра, яқин вақт ичида Криштиану «Ал-Наср» раҳбарияти билан учрашади. Унда ўз истаклари ва келажак режалари, шунингдек, шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳақида гаплашади.

Аввалроқ 41 ёшли Роналду мавсум якунида клубни тарк этиши мумкинлиги ва бу ҳақда раҳбариятни аллақачон хабардор қилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Криштиану Роналдунинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. У 2023 йилдан буён Саудия Арабистони чемпионатида тўп сурмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ