Роналду америкалик гўзални ҳам, Мессини ҳам ортда қолдирди

  • 01 Aug 22:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду дунёда энг қиммат блогер номини олди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик юлдуз ижтимоий тармоқдаги битта реклама пости учун 2,2 миллион евро миқдорида ҳақ олмоқда.

Шу тариқа, Роналду америкалик модель Кайли Жаннердан ўзиб кетди. Бу қиз битта реклама пости учун буюртмачилардан 1,7 миллион евро олади.

Энг қимматбаҳо рекламачилар орасида учинчи ўрин “Интер Майами” футболчисига айланган Лионель Мессига тегишли. Аргентиналик жаҳон чемпионининг ҳар бир реклама пости 1,52 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!