
Роналду "Ан-Наср"да қолиш қарорини изоҳлади
40 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди. Афсонавий ҳужумчи бу қарорининг сабабларини тушунтирди:
"Мен Саудиянинг энг кучли жамоаларига қарши ўйнаб, ғалаба қозонишни истайман. Ким кучлироқ эканини охирида кўрамиз.
Мухлислар билан ажойиб муносабатларимиз бор. Улар мени севишади — мен ҳам уларни. Шунинг учун ҳам икки йилга қолишни хоҳладим. Бу фақат футбол эмас, ҳаёт ҳақида ҳам. Мен мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишни хоҳлайман.
Албатта, мухлисларнинг роли жуда муҳим. Улар менга доим ёрдам беришган, мен эса уларга хурсандчилик улашмоқчиман.
Мен бу жамоа билан катта совринлар ютмоқчиман. Фақат Араб чемпионлари Кубоги эмас, ундан ҳам мўътабарроқ кубоклар. Бунга қодирмиз" — дея таъриф бериб ўтди португалиялик ҳужумчи.
Comments