Роналду билан уришганман, Саудияга боролмайман!

“Манчестер Юнайтед” тажовуз ва зўравонликда айбланиб, бир муддат футболдан узоқда юрган Мэйсон Гринвудни жамоага қайтармасликка қарор қилганидан кейин ҳужумчи ўзига янги иш жойи қидиришга мажбур бўляпти.

Маълумотларга кўра, Мэйсон Гринвуд олдида Саудия Арабистони варианти пайдо бўлган. Бироқ, ҳужумчи бу мамлакатга бормоқчи эмас.

Mail Sport нашрининг ёзишича, Мэйсон Гринвуд “Манчестер Юнайтед”да Криштиану Роналду билан зиддиятга борган. Айни пайтда португалиялик юлдуз Саудия Арабистонида “Ан-Наср” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Криштиану Роналду Европа юлдузларига ушбу лигага йўл очиб берган ўйинчи ҳисобланади. Ўтган йили декабрда “Ан-Наср” Роналдуни трансфер қилганидан кейин машҳур футболчилар бирин-кетин Саудия клубларига ўта бошлади.

Мэйсон Гринвуд ва Криштиану Роналдунинг ўртасидаги зиддиятга англиялик ҳужумчи “португалиялик юлдузнинг фаолияти ўлди”, дегани сабаб бўлган. Гринвуд ўша воқеа туфайли Роналду унинг Саудия Арабистонига келишига тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавотирда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!