Роналду бир ўйинда катта рекордни икки марта янгилади

  • 21 сентябрь, 09:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионатининг учинчи турида “Ан-Наср” пойтахт дербисида “Ар-Риёд” жамоаси билан куч синашиб, рақибни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Учрашув қаҳрамонларидан бири Криштиану Роналду бўлди. Бу ўйинда 40 ёшли ҳужумчи ўзига тегишли бўлган рекордни икки марта янгилади.

Яъни, Роналду жаҳон футболида расмий баҳсларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Криштиану бу гал 944 ва 945-голини урди.

 Португалиялик юлдуз фаолияти давомида “Реал”да 450,  “Манчестер Юнайтед”да 145, “Ювентус”да 101 та тўп киритган ва “Ан-Наср”даги голлари сонини 104 тага етказиб олди.

Бундан ташқари, Роналду Португалия терма жамоасида рақиблар дарвозасини 141 маротаба ишғол қилган. Криштиану бу кўрсаткич бўйича ҳам жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!