
Роналду битта зарба билан учта катта рекорд ўрнатди
УЕФА Миллатлар лигаси чорак финал жавоб ўйини Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналдунинг номини яна футбол тарихига киритди.
40 ёшли ҳужумчи учрашувда гол уриб, жамоасининг умумий ғалабасига ҳисса қўшди.
Муҳими, Роналду бир гол билан учта янги рекорд ўрнатди.
Роналду аниқ зарба билан кетма-кет 22 йил давомида терма жамоаси учун гол урган биринчи ва ягона футболчига айланди.
Бундан ташқари, португалиялик ҳужумчи фаолиятида расмий учрашувларда киритган тўплари сонини 929 тага етказди.
Роналду халқаро миқёсда терма жамоаси учун 136-голини урди. Бу икки кўрсаткич ҳам мутлақ рекорд сифатида қайд этилди. Бундан буён унинг клуб ва терма жамоадаги ҳар бир самарали зарбаси янги рекорд сифатида қайд этилади.
Фикрлар