Роналду буни исботламоқчи эди...
Италия терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Кекса синьора”га ўтгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
“Роналду ўйнаган жамоада сардорлик боғичини тақиш мен учун катта шараф эди. Криштиану жамоамизга жуда мос тушди. У ғалаба қозонишга интилди ва қаттиқ меҳнат қилди. Унда "Реал"дан яхшироқ эканлигини исботлаш истаги бор эди", - деди италиялик мутахассис The BSMT подкастида.
Португалиялик ҳужумчи 2018 йилда 112 миллион евро эвазига “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди. У 2021 йилгача туринликлар сафида тўп сурди ва икки марта Италия чемпиони бўлди.
39 ёшли Роналду 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ҳозирча бу жамоада 42 та ўйин ўтказиб 43 та гол уришга эришди.
Фикрлар