Роналду: Бунинг азобини фақат ўзим биламан!

Миллатлар лигаси биринчи тур учрашувида Португалия терма жамоаси Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги расмий учрашувларда 900-голини урди. Роналду бу натижага эришган биринчи футболчи сифатида тарихга ўз номини ёздириб қўйди.

Янги рекорд соҳиби бу борада шундай деди:

- Бу натижанинг мен учун аҳамияти жуда катта. Бу кўрсаткичга эришишни узоқ кутдим, лекин тез орада бу содир бўлишини билардим.

Ҳаяжондаман. Ҳаммаси шунчаки навбатдаги натижам сифатида кўринади. Лекин бунинг қанчалар машаққатли меҳнат талаб қилишини, унинг азобини фақат ўзим биламан. 900 та гол уриш учун ҳар куни қаттиқ меҳнат қилиш керак. Бу голлар фаолиятимда ўзига яраша из қолдиради, - деди Криштиану Роналду.

Криштиану фаолияти давомида “Спортинг”да бешта, “Манчестер Юнайтед”да 145 та, “Реал”да 450 та, “Ювентус”да 101 та, “Ан-Наср”да 68 та ва Португалия терма жамоасида 131 та тўп киритган.

Португалиялик юлдуз жаҳон футболи, терма жамоа, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларинин энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!