Роналду “буюклар” қаторига киритилмади

“Милан” ва Италия терма жамоасининг энг машҳур ҳимоячиларидан бири Паоло Мальдини ўзи ўйинларини кўрган энг кучли уч футболчи номини айтди.

Италиялик футболчи жаҳон футболида энг кўп тўп киритган Криштиану Роналдуни энг зўр чарм тўп усталари қаторига қўшмади.

- Мен ўз фаолиятим давомида майдонга кўрган энг зўр ўйинчилар бу Лионель Месси, Диего Марадона ва бразилиялик Роналдо эди, - деди Паоло Мальдини.

Бразилиялик Роналдо фаолияти давомида Европада “Барселона”, “Реал”, “Интер” ва “Милан” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Клублар миқёсида 295 та ва терма жамоаси учун 62 та тўп киритган.

Марадона эса клублар миқёсида 343 та беллашувда 159 та, Аргентина терма жамоаси учун 90 та басҳда 34 та гол урган.

Кучли учлик вакиллари ўртасида футболчилик фаолиятини давом эттираётган Лионель Месси клублари сафида 823 та ўйинда 689 та, терма жамоада 162 та баҳсда 86 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!