Роналду чақирса ҳам бормайман!

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Матео Ковачични олиб келишни сўраётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу масалага ойдинлик киритди.

Манбанинг таъкидлашича, Матео Ковачич “Манчестер Сити”дан кетмоқчи эмас. Хорватиялик футболчи “шаҳарликлар” сафига 2023 йилнинг ёзида қўшилган эди.

Ҳозирча, Саудия Арабистони вакиллари билан ҳеч қандай музокара бўлгани йўқ.

Бошқа манбалар “Ан-Наср” вакиллари футболчи билан қишки трансферлар вақтида алоқа ўрнатишни режалаштираётгани ҳақида ёзмоқда. Шайхлар 30 ёшли ўйинчини кўндириш учун унга ҳафтасига 1 миллион евро маош тўланиши тўғрисида маълумотлар тарқатилган эди.

Ковачичнинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!