Роналду Эрик тен Хагга ақл ўргатди
“Манчестер Юнайтед”дан бош мураббий Эрик тен Хаг туфайли кетган Криштиану Роналду манчестерлик устози Эрик тен Хагга ёрдамчи мураббий Рууд ван Нистелройнинг гапларига қулоқ тутишни маслаҳат берди.
Рууд ван Нистелрой фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”да беш йил тўп тепган ва жамоанинг энг зўр тўпурарларидан бўлган. Бу ёз нидерландиялик мутахассис ёрдамчи мураббий сифатида Манчестерга қайтарилди.
- Агар Эрик тен Хаг иш давомида Руудга қулоқ тутиши керак. Ван Нистелрой клубни ичидан яхши билади ва бу омил мураббийлар штабига катта ёрдам бериши мумкин.
Клуб жамоада ўйнаганларнинг фикрини эътиборга олиши шартю мен Рио Фердинанд, Рой Кин, Пол Скоулз, Гари Невилл, сэр Алекс Фергюсонни назарда тутяпман. Ҳозир билимларни инобатга олмай, фақат офисда ўтириб ишлайдиган ходимлар билан пул билан ишлайдиган ходимлар эвазига кучли клуб ташкил қилиб бўлмайди.
Бунинг учун футболни тушунадиган, умри кийим алиштириш хонасида ўтган одамлар керак. Улар футболчилар билан тил топишишни билади, - деди Криштиану Роналду.
Фикрлар