Роналду фаолиятидаги 700-голини урди

"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду фаолиятидаги навбатдаги улкан натижани қайд этди.

Аниқроғи, 34 ёшли футболчи кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Люксенбургга қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси, бу унинг профессионал фаолиятидаги 700-гол бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, Роналду голларининг 5 тасини "Спортинг" сафида, 118 тасини "Манчестер Юнайтед"да, 451 тасини "Реал"да, 32тасини "Ювентус"да ва 94 тасини Португалия терма жамоасида киритган.