Роналду фаолиятини қачон якунлашини айтишди
Машҳур юлдуз сўнмоқда
Москва «Динамо»си ва Мадрид «Атлетико»си собиқ футболчиси Манише 41 ёшли ҳамюрти Криштиану Роналдунинг келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.
«Роналду мингта гол урган куни бутсасини михга илиб қўяди. У бу маррага етади, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Агар Криштиану шу мақсадига етиб, ўғли билан бир жамоада майдонга тушса, бу унинг карьераси учун энг чиройли нуқта бўлади», – дея португалиялик футболчининг сўзларини FourFourTwo нашри келтиради.
Маълумки, Криштиану 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчининг шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионати доирасида Роналду тўққиз ўйинда тўртта гол муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)