Роналду: Голдан муҳим нарса ҳам бор

“Ан-Наср” футболчиси Криштиану Роналду жаҳон футболида энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. Шунга қарамай, португалиялик тўпурар голдан муҳим нарсалар ҳам борлигини таъкидлади.

- Совринларни ютиш – ўзгача ҳиссиёт. Йил давомида ўзингни қандайдир муҳим натижага эришишга тайёрлайсан ва нимадир ютгинг келади. Бунга эришиш мушкул. Голларни танлаш мумкин, лекин мен совринлар тарафдориман.

Сен доимий тарзда машқ қиласан, тўхтовсиз курашасан, ҳаётингни ана шу совринни ютишга бағишлайсан. Шунинг учун ҳам совринлар голлардан муҳимроқ, леб ҳисоблайман, - деди Криштиану Ронаду.

Роналду кучли бешлик чемпионатларида 919 та учрашувда 696 та гол урган. Шунингдек, “Спортинг”да ўйнаган кезлари ҳисобига бешта гол ёздиоиб қўйган.

Криштиану Португалия терма жамоаси сафида 196 та ўйинда рақибар дарвозасини 118 маротаба ишғол қилган ва бу борада ҳам яққол рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!