Роналду жамоасини қутқариб қолди
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 2026/27 мавсуми 4-туридан ўрин олган «Ан-Наср» ва «Ат-Таавун» ўртасидаги учрашув қаҳрамони Криштиану Роналду бўлди.
Учрашув Ар-Риёддаги «Ал-Аввал Парк» стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида «Ат-Таавун» ҳимоячиси Бассам Ал-Хурайжий ҳисобни очди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда «Ан-Наср» ярим ҳимоячиси Саму Кошта ҳисобни тенглаштирди.
50-дақиқада эса ҳужумчи Криштиану Роналду мезбонларга ғалаба голини урди.
Про-лигадаги тўртта турдан кейин «Ан-Наср» 12 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда. «Ат-Таавун» эса 2 очко билан 15-ўринда.
Кейинги турда «Ан-Наср» 5 сентябрда асосий рақибларидан ҳисобланган «Ал-Иттиҳод» билан ўйнайди. «Ат-Таавун» эса шу куни «Ал-Фатҳ»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар