Роналду келажакда ўзи ва Мессининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 6та футболчи кимлигини айтди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду келажакда ўзи ва "Барселона"даги асосий рақобатчиси Лионель Мессининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 6та футболчи кимлигини айтди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи бу рўйхатга Марко Асенсио (“Реал”), Неймар (ПСЖ), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Усмон Дембеле ("Барселона"), Эден Азар ("Челси") ва Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед") каби футболчиларни киритди.

Маълумот учун, Месси ва Роналду сўнгги 10 йилдан буён "Олтин тўп"ни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Улар ушбу совринни нақд беш мартадан қўлга киритишга муваффақ бўлишди.