Роналду Мадридга келди ва Перес билан бир маросимда иштирок этди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду Испанияга учиб келди.

Гап шундаки, 34 ёшли португалиялик футболчи Marca нашри томонидан “Афсона” мукофотига сазовор бўлди. Эътиборлиси, ушбу тантанали маросиимда “Реал” президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, ушбу соврин Роналдунинг фаолияти давомида футболда кўрсатган буюк натижалари белгиси сифатида тақдим этилди.

Бу мукофот 1997 йилдан буён тассис этиб келинади. Бунгача ушбу мукофотга Лионель Месси, Диего Марадона, Майкл Фелпс, Михаэль Шумахер ва Майкл Жордан каби машҳур спортчилар сазовор бўлишган.