
Роналду: "Мартинес танқидларга лойиқ эмас"
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесни қўллаб-қувватлади.
51 ёшли испаниялик мутахассис бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси финалида Испанияни пенальтилар сериясида (2:2, 5:3) мағлуб этиб, чемпион бўлди.
"Бу авлод жуда кўп нарсага лойиқ, айниқса мураббий. У ҳақида айтилган гаплар адолатсиз эди. У кўп танқид қилинди, ҳолбуки бунга лойиқ эмас. У терма жамоага жуда мос келадиган мураббий. У машғулотлар ва ўйинларга катта иштиёқ билан ёндашади.
У португалиялик бўлмаганини ҳисобга олсак, мен уни янада кўпроқ қадрлайман. Биз унга ҳурмат билан ёндашишимиз ва тинч ишлашига имкон беришимиз керак. Германия ва Испания устидан қозонилган ғалабалар билан якунланган бу каби мусобақадан сўнг, футболчилар ва мураббийлар штабига муносиб эътибор ва ҳурмат кўрсатишимиз зарур", — деди Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Роналду.
Фикрлар