Роналду махсус совринни қўлга киритади
Португалия миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари учун аталган махсус мукофотни олади.
"Sky Sports" нашри журналисти Кавех Солеколнинг хабарига кўра, ушбу совринни топшириш ғояси айнан ташкилот раҳбарининг ўзидан чиққан. Совринни пайшанба куни шахсан УЕФА президенти Александр Чефериннинг ўзи португалиялик футболчига топширади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида ҳозирга қадар умумий 183 та ўйин ўтказиб, 140 та гол урган ҳолда турнир тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.
Фикрлар