Роналду Мессидан узоқлашди
УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Португалия терма жамоаси Польша майдонида ўтказилган баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ғолиб жамоа голларидан бирига муаллифлик қилган Криштиану Роналду ўзининг яна иккита рекордни янгилаб қўйди.
2003 йилдан бери Португалия терма жамоаси сафида фаолият олиб бораётган 39 ёшли футболчи халқаро миқёсда 215-учрашувини ўтказди. Ҳали бирор футболчи ўз юрти терма жамоасида бу қадар кўп ўйин ўтказмаган.
Асосийси эса, Роналду халқаро миқёсдаги 133-голини урди. Бу ҳам мутлақ рекорд ҳисобланади. Криштиану терма жамоада кўп гол уриш бўйича иккинчи ўринда турган асосий рақобатчиси Лионель Мессидан яна бир қадам узоқлашди.
Аргентиналик юлдуз ҳисобида халқаро миқёсда урилган 109 та гол бор.
Фикрлар