Роналду: "Ўйнамасам ҳам розиман"

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду миллий жамоа ғалабалари ўзининг ўйинлардаги иштирокидан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлади.

- Менинг урган голларим муҳим эмас. Мен шунчаки Португалиянинг ғалаба қозонишини истайман. Агар жамоа ғолиб чиқса-ю, мен ўйнамасам, бунга розиман. Мен фақат ватанимнинг рамзини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқдаман, - деди Роналду матбуот анжуманида.

Маълумот учун, 23 март куни Португалия ва Дания терма жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда Дания терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!